Турли ичимлик қопқоқлари ва товарларда чиққан ютуқлар ҳам қимор ютуқлари саналадими?

Турли ичимлик қопқоқлари ва товарларда чиққан ютуқлар ҳам қимор ютуқлари саналадими?

Савол: Турли ичимлик ва товарларда чиққан ютуқлар ҳам қимор ютуқлари саналадими?

Жавоб: Агар ишлаб чиқарувчи ё сотувчи компаниялар ўзининг маблағлари эвазига ютуқ ўйнаса, бу шариатда қайтарилган иш эмас. Буни ўз мулки эвазига товар савдосини юрғизишга уриниш, дея баҳолаш мумкин.

Аммо, компания ютуқнинг ҳаражатини товар устига қўйиб, унга ютуқ тикса, бу ҳаром ўйин - қимор саналади. Чунки бунда кўпчиликнинг мулкини бир ё бир неча киши олиб берилаётган бўлади ва бу моҳиятан қимордир.

Ютуқ компаниянинг маблағига бўляптими ёки харидорларнинг мулкигами, бунинг аниқлаш йўли қуйидагича:
Агар товарнинг нархи ютуқ қўйилгандан кейин қимматлаган бўлса, демак ютуқ харидорлар ҳисобига бўлаётган бўлади.

Аллоҳ янада билгувчироқдир.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!