Туркманистонлик фуқаро Хоразмдаги постда вафот этди

Туркманистонлик фуқаро Хоразмдаги постда вафот этди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот тумани «Шовот» чегара божхона постида кутилмаган ҳолат қайд этилди. 1940 йилда туғилган туркманистонлик К. Д. пост орқали Ўзбекистон Республикасидан Туркманистон Республикасига чиқиб кетаётиб, бирданига соғлиғи ёмонлашган ва тўсатдан вафот этган. Бу ҳақда «Постда» нашри ёзмоқда.

Суд-тиббий экспертизасида у юрак хуружидан вафот этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура идоралари олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!