Туркманистонга тегишли самолёт Италияда ҳалокатга учради

Туркманистонга тегишли самолёт Италияда ҳалокатга учради

16 март куни Туркманистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Aermacchi M-346 реактив ҳужумкор самолёти Италияда ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Turkmen news.

Самолёт Варезе-Венегоно аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 11:00 да ҳавога кўтарилган. Туркманистон Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан сотиб олинган самолёт бортида италиялик учувчи инструктор ва британиялик учувчи бўлган. 11:35 да самолёт билан алоқа узилган. Кейинчалик маълум бўлишича, у 2600 метр баландликда Монте-Легнонега қулаган.

Иккала учувчи ҳам самолётдан чиқишга улгурган, аммо италиялик жиддий жароҳат олган ва британиялик ҳалок бўлган.

Ушбу самолёт худди шу турдаги бир қанча бошқа самолётлар қатори Туркманистон томонидан 2021 йилда Италиядан харид қилинган. Улар мижозга етказиб берилди, лекин ўтган йилнинг ноябр ойида улар қўшимча тайёрлаш ва ўзгартириш учун Италияга қайтарилди. Туркманистонда самолёт 06 серия рақамига эга эди, у вақтинча CСХ55268 билан алмаштирилди, чунки Италиядаги самолётлар Италия серия рақамисиз уча олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!