Туркманистонда «Халқ итбоқари» ва «Хизмат кўрсатган итбоқар» унвонлари таъсис этилди

Туркманистонда «Халқ итбоқари» ва «Хизмат кўрсатган итбоқар» унвонлари таъсис этилди

Туркманистон парламенти «Хизмат кўрсатган итбоқар» ва «Халқ итбоқари» фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди. Бу ҳақда Turkmenportal’га таяниб, «РБК» хабар берди.

Тегишли қонунлар Туркманистон Мажлисининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди. Туркманистон парламентида таъкидланганидек, дунёда тарихий ва маданий меросни сақлаш ҳамда оммалаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу фахрий унвонлар совриндорлари учун кўкрак нишонларининг эскизларини шахсан тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Туркманистон президенти Россия президенти Владимир Путинга алабай кучугини совға қилган, кучукка «Содиқ» лақаби берилган. 2019 йилнинг майида у Россия собиқ бош вазири Дмитрий Медведевга ҳам алабай совға қилган. 2020 йил ноябрь ойида Бердимуҳамедов Ашхободда алабай итига атаб ўрнатилган олтин ҳайкални очиб берганди.

Туркман алабайи ёки бўрибосар ити — Ўрта Осиё чўпон итининг бир тури. Ахалтеке оти билан бир қаторда, алабай Туркманистоннинг миллий бойлиги ҳисобланади. Мамлакатда расмий рухсатсиз зотли ҳайвонларни хорижга экспорт қилиш тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!