Туркманистонда Президентлик сайловида овоз бериш якунланди. Ғолиб бир ҳафта ичида эълон қилинади

Туркманистонда Президентлик сайловида овоз бериш якунланди. Ғолиб бир ҳафта ичида эълон қилинади

Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловларида овоз бериш якунланди. 12 март, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:00да мамлакатдаги барча 2577 сайлов участкаси ёпилди, деб хабар бермоқда Тurkmenporta.

Бу галги Президент сайловида 3 миллион 435 минг 950 сайловчи рўйхатга олинган. Овоз бериш мамлакатда очилган сайлов участкаларида эрталаб соат 7:00да бошланиб, кечки соат 19:00гача давом этди. Бундан ташқари, Туркманистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларида 41 та сайлов участкаси очилди.

МСК маълумотларига кўра, Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида сайловчиларнинг 97,12 фоизи овоз берган.

Туркманистонда энг юқори давлат лавозимига 9 нафар номзод кўрсатилган, улар мамлакатда рўйхатга олинган учта сиёсий партия ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан кўрсатилган.

Туркманистон Сайлов кодексига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси сайловдан кейин еттинчи кундан кечиктирмай сайлов натижаларини чиқаради, баённома тузади ва сайлов натижаларини эълон қилади. Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпи овозини олган номзод Президент этиб сайланган деб эълон қилинади.

Туркманистон президенти тўғридан-тўғри халқ томонидан 7 йил муддатга сайланади ва у қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз вазифасини бажаришга киришади. Мамлакатнинг янги президентининг инаугурацияси 19 март куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!