Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги бошлангани айтила тган бир пайтда мамлакат президенти Туркманистоннинг буғдой экспорт қилувчи давлатга айлангани ҳақида ба нот қилди. Олтин аср нашрининг зишича президент Гурбангули Бердимуҳаммедов 15 май куни ҳукумат мажлисида мамлакатда буғдойдан рекорд ҳосил олингани ҳақида гапирган.

Бердимуҳаммедов шунингдек мамлакатда озиқ-овқат мўл-кўлчилиги учун кенг кўламли чоралар кўрилганини ҳам билдирган.

Туркман президентининг бу ба нотлари билан айни пайтда мамлакат бўйлаб аҳолига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини карточка тизимида тарқатиш жорий этилди.

Озиқ-овқат тақчиллиги ортидан бу маҳсулотлар нархи кескин кўтарилиб кетган ва ҳукумат нон ун ўсимлик ғи ва тухумни жон бошига қараб тарқатишга ўтди. Хабарларга кўра ҳукумат оила бошига бир ойда 50 килограмм ун бериш тартибини жорий қилган.

Туркманистон бозорларида бир қоп ун нархи айтилишича 60 доллар атрофида ва бу ҳукумат дўконларида тарқатила тган ундан тўрт баравар қимматдир.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!