Туркманистонда Мустақиллик куни одатдагидан бир ой олдин нишонланадиган бўлди

Туркманистонда Мустақиллик куни одатдагидан бир ой олдин нишонланадиган бўлди

Туркманистонда эндиликда Мустақиллик куни одатдагидан бир ой олдин, яъни 27 сентябрда нишонланадиган бўлди. 

Туркманистон 26 йил давомида асосий давлат байрамини 27 октябрда нишонлаб келган. 1991 йил айнан шу кун Туркманистон ССР олий кенгаши мустақиллик бўйича ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига таяниб, “Туркманистоннинг мустақиллиги ва давлат тузуми асослари ҳақида”ги қонунни қабул қилган. Бироқ 2017 йил октябрда Мустақиллик кунини 27 сентябрда нишонлаш ҳақидаги қонун қабул қилинган. Бунинг сабаби эса маълум қилинмаган.  

Бош тантаналар Ашхободда мустақиллик монументига гуллар қўйиш билан бошланади. Бу маросимда анъанавий равишда мамлакат президенти Гурбангули Бердимухамедов, парламент, ҳукумат, маҳаллий маъмуриятлар, дипломатик корпуслар вакиллари, хорижий дипломатлар, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари вакиллари, Туркманистоннинг барча ҳудудларидан келган делегатлар ҳамда хорижий меҳмонлар иштирок этади.

Сўнгра Ашхободнинг марказий майдонидаги президент саройи олдида ҳарбий парад ва вилоятлар ҳамда халқ хўжалигининг турли соҳалари вакилларининг байрамона юриши бўлиб ўтади.   

Туркманистон Мустақиллиги куни нишонланиши пойтахтдаги концерт майдонларида шоу-бизнес вакилларининг концертлари ва байрам салюти билан якунланади.

Manba: kun.uz 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!