Туркманистонда “коронавирус” сўзини ишлатиш тақиқланди

Туркманистонда “коронавирус” сўзини ишлатиш тақиқланди

Туркманистонда "коронавирус" сўзини ишлатиш тақиқланди, деб хабар берди zakon.kz.

"Reporters Without Borders" ташкилотининг веб-сайтида таъкидланишича, мамлакатда қарама-қарши чоралар кўрилмоқда: расмий идоралар мамлакатда вирусни юқтирганлар борлигини инкор қилишмоқда, аммо вақти-вақти билан айрим шаҳарларда фуқароларнинг ҳаракатланишини чеклаб, спорт тадбирларини бекор қилиб, фитнесс-клубларни ёпишмоқда, лекин шу билан бирга, оммавий равишда тантанали тадбирлар ўтказишмоқда, театрларнинг фаолиятлари ҳам илгаригидек давом этмоқда.

Шунингдек, айтилишича, маълумотларнинг рад этилиши нафақат Туркманистон фуқароларига катта хавф туғдиради, балки президент Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан авторитаризмни кучайтиради.

“Биз халқаро ҳамжамиятни мунтазам равишда инсон ҳуқуқларининг бузилишини жавобгарликка тортишга чақирамиз”, дея хабар берди ҳуқуқ ҳимоячилари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!