Туркманистонда “Facebook”, “Twitter”, “Instagram”, “Одноклассники” ва “Вконтакте” блокланди!

Туркманистонда “Facebook”, “Twitter”, “Instagram”, “Одноклассники” ва “Вконтакте” блокланди!

Туркманистон ўзининг Биз бярде ( Биз бу ерда , муаллифлар унинг қисқартирилган варианти деб Би-Би дан ҳам фойдаланишни таклиф қилишган) деб номланган ижтимоий тармоғини ишга туширди. Бу ҳақда turon24 хабар берган.

Бу ишимиз фойдаланувчиларга ёқиши учун узоқ ишладик ва уни тайёрлаш жараёнида бир қатор муаммоларга дуч келдик. Биз бярде ни мукаммал деб айта олмаймиз, лекин Туркманистондаги машҳур сайтлардан қолишмайди , дейди унинг муаллифларидан бири Эзиз Бекназаров.

Нашрнинг хабар беришича, Би-Би расмий равишда тақдим қилингунга қадар 5 мингдан ортиқ одам унинг Android версиясини юклаб олган.

Би-Би дан фойдаланиш шартларида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси камида 13 ёшга тўлган бўлиши кераклиги айтилган. Фойдаланувчи ўз аккаунтида чиққан ҳар қандай маълумот учун жавоб беради. Шунингдек, у бошқа фойдаланувчиларни ҳақорат қилмаслиги керак.

Маъмурият олдиндан огоҳлантирмасдан ва ҳеч қандай изоҳ бермасдан хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Фергана агентлигининг хабар беришича, Туркманистондаги барча машҳур ижтимоий тармоқлар Facebook , Twitter , Instagram , Одноклассники ва Вконтакте блокланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!