Туркманистонда Бердимуҳаммедовнинг ўғли келишидан олдин "шубҳали" фуқаролар ҳибсга олинди - ОAВ

Туркманистонда Бердимуҳаммедовнинг ўғли келишидан олдин "шубҳали" фуқаролар ҳибсга олинди - ОAВ

Туркманбошида Туркманистон Президентининг ўғли, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов келишидан олдин, "ишончсиз" фуқаролар ушланиб, улар билан "тарбиявий" ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради "Озодлик" радиосининг туркман хизмати манбаларга таяниб.

Манбага кўра, деярли ҳамма "ишончсизлар" сафига киритилган, айниқса, соат 22:00 дан кейин кўчада бўлганлар. "Кечки соат 22дан кейин кўчада бўлганлар тафовутсиз ҳибсга олинади. Aёллар фоҳишалик, ўғрилик ёки бошқа қонунбузарликда гумон қилиниб сўроқ қилинади. Aгар қўлга олинганлар орасида спиртли ичимлик ичганлар ёки тамаки чекканлар аниқланса, улар 5 кунга қамоқда сақланади", дейди манба.

Бердимуҳаммедовнинг ташрифи санаси аниқланмаган, аммо газетага кўра, маҳаллий ҳокимият шаҳарни ободонлаштириш, ҳайвонларни отиш ва тузоққа тушириш устида фаол иш олиб бормоқда. Битта мушукни отиш учун коммунал хизмат ходимларига 5 манатдан (1,4 доллар), итни отганга 50 манатдан (14,3 доллар) ваъда қилинган.

"Баъзи коммунал хизматлар ваъда қилинган пулни олиш учун Туркманбошидан 20 километр узоқликдаги қишлоқларга, ҳайвонлар ёки уларнинг жасадлари учун боришади. Кеча Берди исмли коммунал хизматчи 5 ит ва 12 мушукнинг жасадларини олиб келиб, топширган", - деди манбалардан бири Туркманбошига. Унинг сўзларига кўра, коммунал хизматлар ахлат йиғиш учун болаларни жалб қилмоқда.

Aвгуст ойида президент фармони билан Сердар Бердимуҳамедов Болқон вилояти, жумладан Туркманбоши учун масъул этиб тайинланди. Бу шаҳар Каспий денгизининг шарқий қирғоғида жойлашган, унинг ҳудудида йирик халқаро денгиз порти ва Aваза сайёҳлик зонаси жойлашган. Сентябрь ойи бошида Гурбангули Бердимуҳамедов ва Марказий Осиё давлатларининг бошқа президентлари иштирокида саммит ўтказилганлиги сабабли курорт маҳаллий сайёҳлар учун ёпиқ эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!