Туркманистонда барча диний муассасалар ёпилди

Туркманистонда барча диний муассасалар ёпилди

Туркманистонда расмийларнинг қарорига биноан барча диний муассасалар вақтинча ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Дин ишлари бўйича кенгашидаги манбага таяниб хабар берди.

Кенгаш вакилининг сўзларига кўра, "юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун масжидлар, черковлар ва зиёрат қилинадиган муқаддас жойлар ёпиқ". У диний муассасалар қачонгача ишламаслигини аниқ айтмаган. Агентлик суҳбатдошининг қўшимча қилишича, ҳозиргача масжид минораларида намозга бўлган чақириқлар эшитилмоқда, аммо ҳозир улар фақат намоз вақти ҳақида эслатма сифатида хизмат қилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссияси 6 июль куни Туркманистонга келганидан сўнг, мамлакат ҳукумати бир қатор санитария чекловларини қўйди - минтақалар орасидаги поездлар ва автобуслар тўхтатилди, ниқоб режими жорий этилди ва бир қатор йирик савдо марказлари ва бозорлар ёпилди.

ЖССТ экспертлари миссия ташрифи натижаларига бағишланган брифингда мамлакатда COVID-19 инфекцияси мавжудлигини тасдиқламади ва Туркманистоннинг ушбу инфекцияга қарши курашишга тайёрлигини ижобий баҳолади. Хусусан, улар Туркманистон шифохоналарининг инфратузилмаси ва жиҳозларини мақтаб, уларда етарли бўш жойлар мавжудлигини қайд этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!