Туркманистон ва Ўзбекистонда аномал иссиқ кутилмоқда

Туркманистон ва Ўзбекистонда аномал иссиқ кутилмоқда

3-4 апрель кунлари Туркманистон бўйлаб аномал иссиқ ҳаво кузатилади. Якшанба куни турли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 30 дан 35 даражагача иссиқ бўлади, дея огоҳлантирмоқда Метеорология журнали.

Душанба куни Ашхободда иссиқлик 35-36 даражагача, мамлакат жанубида, Копетдоғ этакларида, Ахалнинг жануби-шарқида ва Марям вилоятларининг бир қисмида 38 даражагача кўтарилиши мумкин. шимоли-ғарбий соҳилбўйи ҳудудларида фақат 12-17 даража бўлади.

4—5 апрель кунлари республика бўйлаб 15—20 м/с гача шамол эсади, шарқда чанг бўрони бўлиши мумкин.

4 апрель куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида, жумладан, Ашхободда сўнгги 80-90 йилдаги максимал суткалик ҳарорат рекордлари янгиланиши мумкин.

Нашрнинг аниқлик киритишича, охирги марта апрель ойининг биринчи ўн кунлигида шунга ўхшаш жазирама тўлқини 2015 йилда кузатилган, бироқ ўшанда бу ойнинг 4-куни эмас, 10-кунида кузатилган. 1 апрелдан 5 апрелгача бўлган даврда бундай ҳарорат 1955 йилдан бери кузатилмаган (3 апрель +34). Шундай қилиб, ойнинг биринчи беш кунлик даври учун бундай юқори ҳарорат охирги 67 йил давомида кузатилмаган.

Ўзбeкистон Рeспубликаси гидромeтeорология хизмати маркази ҳам 2-5 апрель кунлари юртимизга иссиқ ҳаво кириб келишини тахмин қилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузи 32° гача, Бухоро ва Навоий вилоятларида 33° гача, Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 30° гача, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 32° гача ҳамда водийнинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 27° гача иссиқ бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!