Туркманистон Ўзбекистон орқали учинчи давлатга ҳам электр сотмоқчи — Бердимуҳамедов

Туркманистон Ўзбекистон орқали учинчи давлатга ҳам электр сотмоқчи — Бердимуҳамедов

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов республикада Эрон ва Ўзбекистон орқали учинчи давлатларга электр энергияси экспорт қилиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости» «Нейтрал Туркменистан» газетасига таяниб.

Бундай баёнотни Туркманистон раҳбари мамлакат шимолидаги Тошҳовуз вилоятига сафари чоғида мамлакат электроэнергетикасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда айтди.

Йиғилишда Бош вазирнинг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Чаримират Пурчеков Туркманистон-Афғонистон-Покистон электр узатиш линияси қурилиши, шунингдек, Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан Кобулгача бўлган линия ётқизиш режалаштирилгани ҳақида маълумот берди.

«Ҳозирда Туркманистон электр энергияси қўшниларимиз – Эрон Ислом Республикаси ва Афғонистон, Ўзбекистон, шунингдек, Қирғизистон Республикасига етказиб берилмоқда. Қолаверса, уни Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи давлатларга етказиш имконияти катта», — дея Бердимуҳамедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Нейтрал Туркменистон".

Нашрнинг таъкидлашича, «давлат раҳбари ўринбосари бош вазирга бу борадаги ишларни секинлаштирмасдан, давом эттириш бўйича топшириқ берган».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!