Туркманистон Ўзбекистон билан чегарани ёпди

Туркманистон Ўзбекистон билан чегарани ёпди

«Turkman.news» нашрининг хабарига кўра, Туркманистон 31 январдан бошлаб Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Шовот» ва «Фарап» назорат-ўтказиш пунктларини ёпди.

Хабарда айтилишича, бу Хитойда тарқалган янги турдаги коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси эса ўтказиш пунктлари одатдаги режимда ишлаётганини маълум қилган.

Таъкидланишича, январь ойининг сўнгги кунларида назорат-ўтказиш пунктлари очиқ бўлса-да, Ўзбекистон санитар назоратни кучайтирган ва чегарани фақат тиббиёт ниқобларини таққан ҳолда кесиб ўтишга рухсат берган. Акс ҳолда фуқаролар ортига қайтариб юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!