Туркманистон Ўзбекистон билан чегара пунктларини ёпди

Туркманистон Ўзбекистон билан чегара пунктларини ёпди

31 январдан бошлаб Туркманистон Ўзбекистон билан чегарадош “Шовот” ва «Фарап» ўтказиш пунктларини ёпди. Қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қабул қилинди. Бу ҳақда "repost.uz" хабар тарқатди.

«Шовот» назорат-ўтказиш пункти камида 14 февралгача ёпиқ. Лебап вилояти божхона бошқармасида "Чегара қачон очилади?" деган саволга қисқа жавоб беришди: "Бу ҳали ҳам номаълум".

Таъкидланишича, Ўзбекистонда чегара пунктларида санитария назорати кучайтирилган, чегарадан фақат юзларида тиббий ниқоб билан ўтиш мумкин. Акс ҳолда, одамлар қайтариб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдан хат ва жўнатма олиш коронавирус инфекцияси хавфини туғдирмаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!