Туркманистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлади

Туркманистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлади

Туркманистон тез орада Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Туркманистонни ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда тасдиқланади.

Аввалига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, деб аталган Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йил 3 октябрда ташкил этилган. Дастлаб таркибида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия бўлгантузилмага 2018 йил Ўзбекистон қўшилди.

Венгрия кузатувчи мақомига эга. 2021 йил ноябрь ойида Туркманистон ҳам кузатувчи мақомини олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!