Туркманистон Президенти янги йил базмида невараси билан қўшиқ куйлади (видео)

Туркманистон Президенти янги йил базмида невараси билан қўшиқ куйлади (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мизан марказида янги йил байрами муносабати билан уюштирилган байрам тадбирида невараси билан Янги йил қўшиғини инглиз, немис ва туркман тилларида ижро этиб, роялда мусиқасини чалди.

Янги қўшиқнинг номи Arzuw , унинг сўзлари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ёзилган.

Байрам кечасида қатнашган Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси ўринбосарлари, вазирлик идоралари ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда маданият, санъат усталари томонидан қуйланган қўшиқ олқишланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!