Туркманистон президенти 9 кунга чўзилган жимликдан сўнг илк бор омма олдида кўриниш берди

Туркманистон президенти 9 кунга чўзилган жимликдан сўнг илк бор омма олдида кўриниш берди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 24 июль куни 9 кунга чўзилган жимликдан сўнг давлат телевидениеси камералари қаршисида пайдо бўлди.

ТДХ агентлигига кўра, «15 июлда бошланган меҳнат таътилига қарамай, давлат раҳбари вақтидан имкон қадар самарали фойдаланиш тамойилига содиқ қолмоқда».

Гурбангули Бердимуҳамедов қатор қурилиш лойиҳалари, жумладан, Ахал вилоятида барпо этиладиган Ашхабод-сити лойиҳасини тасдиқлади.

Маълумот учун, Туркманистон президенти 20 июлдан ОАВда тарқала бошлаган унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг илк бор омма олдида кўриниш берди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!