Туркманистон киноси кунлари бошланди

Туркманистон киноси кунлари бошланди

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройда Туркманистон киноси кунлари очилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда бошланган тадбирда қардош халқлар киноижодкорлари келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик ишлари, суратга олинадиган кинолар ҳақида фикр алмашишади.

12-13 декабрь кунлари ўтказиладиган тадбирларда туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Агар сиз бўлмасангиз”, “Шукур бахши” “Маҳтумқули”, “Дашт келинлари қўшиғи”, “Чавандоз”, “Менинг гуллаётган меросим” кинофильмлари намойиш этилади.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!