Туркманистон билан савдо айланмаси 2,8 баробарга ошди

Туркманистон билан савдо айланмаси 2,8 баробарга ошди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 257 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп демакдир. Ушбу маълумотлар 16 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувида тилга олинди.

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистон ва  Туркманистон раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси шарофати билан фаоллашгани қайд этилди.

Суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг асосий масалалари, кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, БМТ, МДҲ, Оролни қутқариш жамғармаси ва бошқа глобал ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги алоқаларга доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Абдулазиз Комилов сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Ашхободга ташриф буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!