Туркманистон барча халқаро авиарейсларни 20 июнгача узайтирди

Туркманистон барча халқаро авиарейсларни 20 июнгача узайтирди

 

Туркманистон ҳаво йўллари авиакомпанияси пандемия туфайли барча халқаро авиарейсларнинг бекор қилинишини 20 июнгача узайтирди, дея хабар берди авиакомпаниянинг расмий сайти.

«COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли барча халқаро авиарейсларнинг бекор қилиниши 2020 йил 20 июнгача узайтирилди», — дейилади хабарда.

Шунга кўра Ашхобод билан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин, Бангкок орасидаги рейслар бекор қилинди.

«Бекор қилинган рейслардаги йўловчилар пулни қайтариб беришни сўрашлари ёки парвозлар тикланишини кутишлари ва кейинги қулай рейслар учун чипталарни қайтадан бронлашлари мумкин», — дейилади авиакомпания хабарида.

Аввалроқ Туркманистон ҳаво йўллари барча халқаро авиарейсларни 20 майгача бекор қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!