Туркманистон Афғонистонга масжид қуриб беради

Туркманистон Афғонистонга масжид қуриб беради

Туркманистон Афғонистоннинг Фарёб вилоятида 500 кишилик масжид қуриб беради. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қарорига кўра, Турманистоннинг Мозори Шарифдаги консуллиги Афғонистоннинг «Ghazanfar Construction, Road Work Rail Way Construction Material P.CO» компанияси билан масжид қурилиши бўйича шартнома тузади. Фарёб вилоятининг Акина шаҳарчасида барпо этиладиган масжидни 2020 йилнинг декабрида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Туркманистон бундан олдин қўшни Афғонистонга мактаб ва туғруқхона қуриб берган. 

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!