Туркиянинг лаззатли таъмлари ўзигагина хос хусусиятлари билан дунёга очилмоқда

Туркиянинг лаззатли таъмлари ўзигагина хос хусусиятлари билан дунёга очилмоқда

Онадўлунинг мингларча йил аввалига бориб тақалувчи бой тарихидан куч олган турк таомлари соғлом, креатив экани ва барқарор таркиби билан олдинга чиқмоқда. Салжуқийлар ва Усмонийлар саройларида, сон-саноқсиз тамаддун билан таъсирлашиб шаклланган турк лаззатлари бой маданий йиғиндини ҳозирги кунимизга келтирмоқда. Маҳсулотларнинг ҳар бир парчаси ишлатилиб, исроф қилмай пиширилган таомлар билан ясатилган дастурхонлар, экологик жиҳатдан ҳам барқарор бўлмиш лаззат таомилини намойиш этади. Вегетариан ва веганча овқатланадиганларга чексиз танлов тақдим этадиган, тузлама ва сиркалари билан шифобахш бўлмиш турк ошхонаси бир вақтнинг ўзида барча ейиш-ичиш трендларига жавоб бера оладиган салоҳиятга эга дунё ошхонаси мавқеидадир.

Туркиянинг баракатли минтақаси ва иқлим турфа-хиллиги тақдим этадиган бой флора ва фауна турк ошхонасининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган унсурлар орасидан ўрин олади. Турк таомлари серҳосил ерларда, сифатли уруғлардан етишган маҳаллий маҳсулотлар ва бой табиатнинг маҳсули бўлмиш анвойи хил сабзавот ва мевалардан тайёрланади. Турк ошхонаси маданияти таом билан соғлиқни бевосита алоқадор деб билади ҳамда зайтун ёғида тайёрланган таомларни дастурхондан канда қилмайди.

Ушбу бой ошхона ҳар биттаси асрлардан ошган маълумотлар йиғиндисининг акси бўлмиш тилларга достон таъмларни тақдим этар экан, бир пайтнинг ўзида анъаналарни ва бу соҳадаги маданиятни келажак авлодга етказади.

21-майдан 27-майгача бутун дунёдаги Туркия Элчихоналари ва юртимизда нишонланадиган “Турк ошхонаси ҳафталиги” орқали ушбу қадим ошхонанинг ҳикояси бутун қамрови билан халқаро миқёсда тарғиб этилади. Шу туфайли тайёрланиш рецептлари ҳамроҳлигида турк ошхонасини келажакка ўз изини ташловчи ёндошуви, сифатли маҳсулотлари, чиқиндисиз экани, барқарорлиги, жаҳон озиқланиш трендларига мослиги ва минглаб йилдан ошган маданияти янада кенгроқ оммага танилмоқда.

Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси ҳам 27.05.2022 й., жума куни соат 17:00 да Элчихонада ташкиллаштириладиган тадбир орқали турк ошхонасининг чуқур тарихини Ўзбекистондаги қардошларимиз кун тартибига тақдим этишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!