Туркиянинг бош мухолифатчиси номаълум шахслар томонидан калтакланди

Туркиянинг бош мухолифатчиси номаълум шахслар томонидан калтакланди

Туркиядаги Республика халқ партияси лидери Кемал Қиличтарўғлу Анқарада вафот этган зобитнинг жанозасида қатнашаётганида номаълум шахслар томонидан калтакланди.

Хабарда айтилишича, мухолифат лидери хавфсизлик кучлари томонидан воқеа содир этилган жойдан узоқда бўлмаган бир уйга олиб кирилган ва у кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда. Анқара полицияси мухолифатчиларни калтаклаганларни қидирмоқда.

Республика халқ партияси Туркиядаги асосий мухолифат ҳисобланади. Кемал Қиличтарўғлу бу партияни 2010 йилдан бери бошқариб келади.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!