Туркияни ёқиб юборганликда гумонланаётганлар қўлга олинди. Халқ уларни самосуд қилмоқчи

Туркияни ёқиб юборганликда гумонланаётганлар қўлга олинди. Халқ уларни самосуд қилмоқчи

Туркия полицияси Манавгат шаҳридаги ўрмонларни ёндиришда гумон қилинганларни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Aнадолу" агентлиги мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг айтишича, айбланаётганлардан бирини маҳаллий аҳоли олов ёқаётган пайтида кўришган. "Фуқаролар гумондорни халққа топширишни талаб қилишди", деди ташқи ишлар вазири. Бундай талаблардан сўнг Чавушўғли воқеа жойига борди.

Маҳаллий аҳоли расмийларни жиноятчини ҳимоя қилишда айблаган. Туркия ташқи ишлар вазири уларни жиноятчилар жавобгарликдан қочмасликларига ишонтирди. Унинг сўзларига кўра, ёнғинларнинг келиб чиқишига ҳар кимда шубҳа бор, чунки улар бутун Туркияда бир вақтнинг ўзида бошланган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон терговга разведка хизматлари жалб қилинганини айтди.

Охирги маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида 180 дан ортиқ киши жароҳатланган, уч киши ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!