Туркиялик йигит севгиси учун 212 кило вазн йўқотди ва севгисидан воз кечди (ФОТО)

Туркиялик йигит севгиси учун 212 кило вазн йўқотди ва севгисидан воз кечди (ФОТО)

Туркияда яшовчи Aкин Туркоглу исмли йигит севгилисини рози қилиш учун 6 ой ичида 212 килограмм йўқотди, дея хабар беради Хабер нашри 8 август, шанба куни.

Манбага кўра, олти ой олдин 22 ёшли йигитнинг вазни 296 килограммни ташкил этган ва бу шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликларни келтириб чиқарган Aкиннинг қиёфаси эди.

Туркиялик йигит севгиси учун 212 кило вазн йўқотди ва севгисидан воз кечди (ФОТО)

“Мен севиб қолдим, севгилимнинг оиласи мени шундай қабул қилишмади. Мен ҳар қандай усул билан вазн йўқотишга қарор қилдим. Менюимни иккита курсга — шўрва ва сувга камайтирдим. Қолаверса, жисмоний машқлар қилдим, ҳар куни 25 километр пиёда юрдим», — дейди Aкин.

Энди қилинган саъй-ҳаракатлар натижасида йигитнинг вазни 84 килограммни ташкил этади.

"Мен тўғри овқатланишга ва кўп ҳаракат қилишга одатланганман. Оғирликни йўқотишнинг сири жуда оддий бўлиб чиқди”, дейди йигит.

Унинг айтишича, айни дамда севгилиси билан муносабатларини узган. "Биз хайрлашдик, лекин ўзгаришимга туртки бергани учун ундан миннатдорман. Энди мен бахтлиман ва ҳаётимдан мамнунман", — деди Туркоглу.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!