Туркияга фоҳишаликка жўнатилаётган иккита қиз тўхтатиб қолинди

Туркияга фоҳишаликка жўнатилаётган иккита қиз тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир натижасида, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли У.З. Азиза исмли жиноий шериги билан тил бириктириб, ўзи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 31 ёшли А.Р. ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи 21 ёшли С.М.ларни Ғишткўприк чегара пости орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, у ердан Туркиянинг Истамбул шаҳрига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатиб юбораётган вақтда қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!