Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 30 нафардан ошди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 30 нафардан ошди

Туркия қутқарув хизматлари Элязиғ вилоятида юз берган вайронкор зилзила қурбонлари сони кескин ошганини маълум қилди.

Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қутқарув-қидирув ишлари давомида 31 кишининг жасади топилган. Шу билан бирга, 40 дан кўпроқ одам вайроналар остидан чиқариб олинган.

1500 дан кўпроқ одам турли жароҳатлар олган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Бу орада Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа зилзиладан бир кун кейин икки ёшли қиз ва унинг онаси вайроналар остидан қутқариб олинганини маълум қилган. 

Шунингдек, табиий офат ҳудудида 72 та уй вайрон бўлган, 923 та уйга шикаст етган. 15 мингдан кўпроқ киши спортзаллар, меҳмон уйлари ва университетлар кампусларида вақтинчалик бошпана топган.

24 январь куни Туркиянинг Сивриж шаҳри яқинида 6,8 магнитудали зилзила юз берганди. Унинг кучи шунингдек қўшни Ироқ, Сурия ва Ливанда сезилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!