Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1541 кишига етди, 8733 киши тан жароҳати олди, 3471 та бино вайрон бўлди.

Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабарида айтилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила ўчоғи Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида, 7 километр чуқурликда бўлган. Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османия, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диёрбекир, Адана ва Қаҳраманмараш вилоятларида жиддий вайронагарчиликлар кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!