Туркиядаги ресторанда официант-роботлар хизмат қилмоқда

Туркиядаги ресторанда официант-роботлар хизмат қилмоқда

Истанбулнинг Атакёй туманидаги ресторанларидан бирида мижозларга официант-роботлар хизмат қилмоқда. Бу ҳақда ресторан директори Мюжахит Кушман маълум қилди.

“Биринчи марта роботларни ишга тушириш ҳақида таклифни мижозларимиз бири - профессор таклиф қилди. Буни биз амалга оширдик. Роботларни ўз брендимиз асосида ва муаллифлик ҳуқуқини расмийлаштирдик. Ҳозир бизда учта робот бор. Уларни хорижда буюртма қилдик, туркиялик муҳандислар эса уларни дастурлашди”, - дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, роботлар ресторанга кўплаб мижозларни жалб қилмоқда.

Роботлар керакли столга бориш ва гаплашишни билади. Технологиялар ривожланиши билан келажакда официант касбига талаб кескин камаяди.

Август ойида Истанбул аэропортида робот-маслаҳатчилар тажриба тарзида иш бошлаган эди.

Роботлар йўловчиларга аэропортда ёрдам бериш учун мўлжалланган, улар чиптадан матнни ўқиш, парвоз маълумотлари ҳақида саволларга турк ва инглиз тилларида жавоб беришлари мумкин.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!