Туркияда зилзила натижасида уй-жойидан айрилганлар учун чодирлар ўрнатилмоқда

Туркияда зилзила натижасида уй-жойидан айрилганлар учун чодирлар ўрнатилмоқда

Олинган маълумотларга кўра, зилзила маркази бўлган Қаҳраманмарашда зилзила жабрдийдаларини жойлаштириш учун чодирлар ўрнатилмоқда.

Гарнизон қўмондонлиги аскарлари томонидан турли ҳудудларда 4 мингдан ортиқ чодир қурилади.

Зилзилалардан энг кўп зарар кўрган шаҳарлардан бири бўлган Малатя фуқаролари учун Марказий спорт залидан жой ажратилади.

Спорт залига келган баъзи зилзиладан омон қолганлар тунни шу ерда ўтказар экан, озиқ-овқат спорт залидан ташқарида тарқатилади.

Вилоят Ёшлар ва спорт директори Эбубекир Кайҳан шаҳардаги барча спорт заллари ва ёшлар марказлари зилзила қурбонлари учун очиқлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!