Туркияда яна бир ортга қайтган чеклов: Жамоат жойларида ҳимоя ниқоби тақиш мажбурий бўлди

Туркияда яна бир ортга қайтган чеклов: Жамоат жойларида ҳимоя ниқоби тақиш мажбурий бўлди

Туркияда охирги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортгани сабаби баъзи чекловлар жорий этилди. Хусусан, жамоат жойларида ҳимоя ниқобида юриш истисносиз мажбурий бўлди, қоидага риоя қилмаганлар жаримага тортилади.

Бундан ташқари, автобусларда йўловчиларнинг тик туриб кетиши тақиқланди. Метро ва трамвайларда қанча йўловчи тик туриб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш осилган бўлиши керак. Ресторанлар ва кафеларда соат 24:00 дан кейин мусиқа қўйиш тақиқланди. Бир неча кун аввал ҳукумат тўй маросимлари учун ҳам чеклов жорий қилган эди.

8 сентябрдаги маълумотга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 283 270 нафарга, ушбу инфекциядан вафот этганлар сони эса 6782 нафарга етган.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!