Туркияда хизматдаги 85 нафар ҳарбий қўлга олинди

Туркияда хизматдаги 85 нафар ҳарбий қўлга олинди

Кеча, 21 сентябрь куни Туркияда ФEТО террористик гуруҳига алоқаси борлиги гумон қилинаётган 85 нафар ҳарбий қўлга олинди, дея хабар беради “Anadolu” агентили.
 
Анқара бош прокуратураси турли лавозимларда ишловчи жами 110 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга буйруқ берган.
 
Қўшимча қилинишича, қўлган олинганлардан беш нафари ҳарбий-ҳаво кучлари командири бўлган.
 
Ҳарбийларни қўлга олиш операцияси Туркиянинг 16 вилоятида олиб борилмоқда. Ҳозирда гумонланаётган 25 киши қидирилмоқда.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!