Туркияда вертолёт қулаши оқибатида тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулаши оқибатида тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

 

Маълумот берилишича, ҳалокат натижасида тўрт нафар ҳарбий жароҳатланган.

Туркия шарқида вертолёт қулаб тушиши оқибатида тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ihlas агентлиги хабар бермоқда.

 "Қуруқликдаги қўшинларимизга қарашли Cougar вертолёти соат 13:55да Бингўлдан Татванга йўл олган. Соат 14:25да у билан алоқа узилган. Тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна тўрт нафари жароҳатланган", - дейилади Туркия миллий мудофаа вазирлиги хабарида.

Агентликнинг маълумот беришича, ҳодиса жойига ҳарбийлар, тез ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!