Туркияда ўзини 10-қаватдан ташлаб, вафот этган ўзбекистонлик аёл бўйича расмий маълумот берилди

Туркияда ўзини 10-қаватдан ташлаб, вафот этган ўзбекистонлик аёл бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ сайтимизда Туркияда ўзини 10-қаватдан ташлаган ўзбекистонлик аёл ҳақида хабар бергандик. Бу ҳақда ТИВ расмий маълумот берди.

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 2002 йил 21 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Б.нинг 2021 йил 2 январь куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияка туманидаги турар-жой биносининг ўнинчи қаватидан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОAВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлади.

Бош консулхона Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Aнқара шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасига (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (тел.: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!