Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини 10-қаватдан пастга ташлади. У ҳалок бўлди (ВИДЕО)

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини 10-қаватдан пастга ташлади. У ҳалок бўлди (ВИДЕО)

Туркиянинг Измир шаҳри, Қаршияк туманида ўзбек миллатига мансуб аёл 10-қаватдан сакраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда haberler.com хабар берди.

Маълумотларга кўра, психологик муаммоларга дуч келган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси 14:00 атрофида Измирнинг Қаршияк шаҳрида жойлашган кўп қаватли бинолардан бирининг 10-қаватидан ўзини пастга ташлаган. У Бакирчой университети касалхонасига ётқизилган, аммо оғир жароҳатлари натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Айни дамда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!