Туркияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 8 кишига етди

Туркияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 8 кишига етди

Туркияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 8 кишига етди, 864 киши жабрланди. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кўжа айтиб ўтди. Олдинроқ ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони олти киши, жароҳатланганлар сони 410 киши эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, 7 киши Манавгат шаҳрида (Aнталия вилояти) вафот этган. У ерда 507 жабрланувчи бор, улардан 497 нафари шифохонадан чиқарилган. Яна бир киши Мармарисда вафот этди. Ҳаммаси бўлиб, Бодрум ва Мармарисдаги ёнғинлардан 203 киши турли тан жароҳатлари олди, улардан 186 нафари шифохонадан чиқишган. Мерсиндаги ёнғинда яна 154 киши жароҳат олди, уларнинг ҳаммаси даволанишни тугатгандан сўнг касалхоналарни тарк этишди, деб ёзади Кўжа твиттерда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!