Туркияда ўқув самолёти ҳалокатга учради
Туркиянинг Истанбул вилоятида хусусий учиш мактабига тегишли ўқув самолёти ҳалокатга учради.
Haber Global хабарига кўра, воқеа ўқув парвози пайтида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қўниш пайтида учиш-қўниш йўлагига урилиб кетган, шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, қулаган.
Самолётни бошқараётган талаба енгил жароҳатлар олган. Тергов олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
