Туркияда туннел портлаши натижасида 11 киши жароҳатланди

Туркияда туннел портлаши натижасида 11 киши жароҳатланди

Туркиянинг шимоли-шарқида туннелда содир бўлган портлаш оқибатида 11 киши жабрланди, деб хабар берди Анадолу агентлиги.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, портлаш Эрзурум-Байбурт магистрал йўлидаги Шарқий Анатолия ва Қора денгизнинг шарқий қисмини боғлайдиган Коп тоғидаги туннелда газ тўпланиши натижасида юзага келган.

Жабрланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга етказилган.

Байбурт шаҳрининг губернатори Кюнейт Эпджимнинг айтишича, жабрланганларнинг баъзилари куйган. Шунингдек, уларнинг аҳволи жиддий эмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!