Туркияда теракт: 5 киши ҳалок бўлди

Туркияда теракт: 5 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг жануби-шарқидаги Диярбакир вилоятида мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси (КИП) аъзолари томонидан содир этилган портлашда беш киши ҳалок бўлди, дея хабар беради провинция маъмурияти.
"Бугун соат 6.30да (Москва вақти билан бир вақтда) Кулп туманида машина ҳайдаб кетаётган бешта маҳаллий аҳоли КИП террор ташкилоти аъзолари томонидан ўрнатилган портлатиш мосламаси оқибатида ҳалок бўлди. Бизнинг хавфсизлик кучларимиз айбдорларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича операцияни бошлади”, – дейилади хабарда.

2015 йил июлЬ ойида Туркияда КИП билан қуролли можаро қайта бошланганидан сўнг, 1000 га яқин ҳарбий ва полиция ходими, шунингдек 500 га яқин тинч аҳоли курд исёнчиларининг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлди. Туркия Мудофаа вазирлигига кўра, ушбу даврда хавфсизлик кучлари 10 мингдан ортиқ КИП аъзоларини зарарсизлантирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!