Туркияда Қора денгизда янги газ захиралари топилди

Туркияда Қора денгизда янги газ захиралари топилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қора денгизда табиий газнинг янги захиралари топилганини эълон қилди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, янги бурғулаш ишлари Туркиядаги энг йирик газ кони тарихидаги улкан газ захиралари тўғрисида гапириш имконини беради.

 «Агарда шу йилнинг 21 августида Қора денгизда 320 млрд куб метр газ борлиги ҳақида айтган бўлсак, тадқиқотлар янги коннинг тасдиқланган захиралари ҳажмини яна 85 млрд куб метрга, яъни 405 млрд куб метргача ошириш имконини берди», - деди Эрдўған.

Туркия президенти Анқара 2023 йилга келиб Қора денгиздаги янги кондан газ қазиб олишни мақсад қилганини айтди.

У Туркия Қора ва Ўрта Ер денгизларида геологик разведка ва бурғулаш ишларини давом эттиришини ваъда қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!