Туркияда полиция сайлов бюллетенларини олиб кетаётган машинани ўққа тутди

Туркияда полиция сайлов бюллетенларини олиб кетаётган машинани ўққа тутди

Туркиянинг Шонлиурфа вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир автомобилни тўхтатиб, ундан тўрт қопда сайлов бюллетенларини топди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Воқеа Суруч туманида рўй берди. Махсус операция чоғида полициячилар воқеа жойидан қочишга уринган машинани ўққа тутди. Машина ичидан кўп миқдорда сайлов бюллетенлари топилди.

Айтилишича, жиноятчилар бюллетенларни сайлов участкаларидан бирига олиб бориб, улардан сайлов натижаларини сохталаштиришда фойдаланишга уринган.

Уч киши қўлга олинди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!