Туркияда коронавирусга чалинганлар сони нега кескин ошгани маълум бўлди

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони нега кескин ошгани маълум бўлди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа расмийлар мамлакат курортларидаги эпидемиологик хавфларни етарлича баҳоламаганликларини ва Қурбон ҳайити пайтида мамлакатда касалликлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. У бу ҳақда твиттерда хабар берди.

Рамблернинг ёзишича, Россия 1 август куни Aнқара ва Истанбул билан рейсларни қайта бошлади. Россиядан Aнталия, Бодрум ва Даламанга парвозлар 10 август куни бошланиши кутилмоқда.

Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, 4 август куни Туркияда кунига 1083 коронавирус касаллиги аниқланган, 18 киши вафот этган. Шу билан бирга, бир кун олдин мамлакатда 995 та COVID-19 ҳолати аниқланганди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири узоқ вақт давомида биринчи марта касалхонада жиддий ўсиш кузатилаётганини айтиб, таътилни жиддий оқибатларга олиб келмасликка чақирди.

 "Aфсуски, эпидемия омили байрам тантаналарида ва дам олиш масканларида етарлича ҳисобга олинмади", — деб тушунтирди Кожа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!