Туркияда жума намози спорт залларида ўқилади

Туркияда жума намози спорт залларида ўқилади

Туркиянинг Эрзурум вилояти гигиена кенгаши вилоят ҳокими Окай Мемиш раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун қўшимча чоралар ишлаб чиқди.

Унга кўра, Қуръонни ўрганиш курслари йил охиригача ҳар куни масофадан туриб ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Об-ҳавонинг ўзгариши ва кўчада жамоат намозларини ўқиш имконияти йўқлиги боис жума намозини спорт залларда ташкил этиш белгиланди. Таъкидланишича, бу масжидларда одамларнинг тўлиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради.

Йиғилишда, шунингдек, шаҳар бўйлаб болалар боғчалари ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тўхтатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!