Туркияда ичида мигрантлар ва болалар бўлган қайиқ чўкиб кетди

Туркияда ичида мигрантлар ва болалар бўлган қайиқ чўкиб кетди

Туркия ғарбидаги Чанаккале вилоятининг Aйважик тумани қирғоқларида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, деб хабар бермоқда “Онадўли” агентлиги.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Эгей денгизидаги фожиа натижасида камида олти киши ҳалок бўлган, 15 нафар муҳожир қутқарилган.

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар бола ҳам бор.

Бир кишини қидириш давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!