Туркияда ФЕТЎга қарши кенг кўламли операция: 119 киши ҳибсга олинди
Туркияда ФЕТЎ террорчилик ташкилотига қарши ўтказилган кенг кўламли махсус операциялар давомида мамлакатнинг 30 вилоятида жами 119 нафар гумондор ҳибсга олинди.
TRT Haber хабар беришича, бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот берган.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳибсга олинганлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали ФЕТЎ тарғиботини тарқатган ва ташкилот сафига аъзо бўлган. Шунингдек, улар ФЕТЎ билан боғлиқ шахслар ва хайрия ташкилотлари орқали ташкилотга молиявий ёрдам кўрсатганликда гумон қилинмоқда.
Прокуратура барча ҳибсга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
