Туркияда дезинфекция қилинган масжидлар очилади

Туркияда дезинфекция қилинган масжидлар очилади

Туркияда 11 та масжид дезинфекция қилинди. Улар жума куни очилади, дея хабар берди “Hurriyet Daily News” ахборот агентлиги.

Ҳозирча мусулмонларнинг пешин ва аср намозлари ҳамда жума кунги намозни жамоат бўлиб ўқишларига рухсат берилади. Аммо, бошқа пайтлари масжидларда якка ҳолда ибодат қилиш мумкин бўлади.

Туркия ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг 81 ҳудудига ҳам масжидлар очилиши бўйича фармон юборган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кочанинг маълум қилишича, 20 ёшдан кичик ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолади.

“Менинг кичик дўстларим, бугун кечқурун фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Бахтга қарши, 20 ёшдан кичиклар ва 65 ёшдан ошган кексалар учун чекловлар ҳозирча ўз кучида қолади. Мен сиздан сабрли бўлишингизни ва бизга бироз вақт беришингизни сўрайман” деган Коча.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда масжидлар 19 мартда ёпилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!