Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

2020-йилнинг 16-март куни Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича чартер рейслар учун ҳамюртларимиз рўйхатларини шакллантириш жараёнини бошланди.

Шу муносабат билан дипломатик ваколатхоналар ватандошларга паспорт ва чипта нусхаларини ҳамда телефон рақамларини +90 537 668 49 60 (Telegram ва WhatsApp ап мессенжерлари)га тақдим этишларини сўрайди.

Aйни пайтда Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан алоқа ўрнатиш учун Бош консулхонада қуйидаги телефон рақамлари ишламоқда: +90 212 323 20 36, +90 212 323 2037, факс +90 212 323 20 40.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!