Туркияда 2500 йиллик сув қувурлари топилди

Туркияда 2500 йиллик сув қувурлари топилди

Туркиянинг қадимий Даскилеон шаҳрида олиб борилган қазишмаларда тахминан 2,5 минг йиллик тарихга эга сув қувури топилди. Бу ҳақда TRT Haber нашри маълум қилмоқда.

“Қазишмалар пайтида топиб олганимиз — пишган лойдан ясалган қалин қувурлар милоддан аввалги IV асрга тўғри келади... Бу иншоот сув инфратузилмаси тизими бўлиб, ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган. Бу даврда воронкалар терракоталардан ясалган ва оҳак аралашмаси воситасида бир-бирига бириктирилган”, — деди қазишмалар бошлиғи, Мугли университети археология кафедраси ўқитувчиси, профессор Каан Ирэн.

Қайд этилишича, топилган сув қувурининг узунлиги ўн метрга яқин бўлиб, у кичик ҳовуздан ўтиб шаҳарга йўналган. Сув Маньяс кўли қирғоғидаги жойлашуви ҳали аниқланмаган манбадан таъминланган.

Профессорнинг сўзларига кўра, археологлар томонидан топилган қувурлар яхши сақланиб қолган, уларни маҳкамлаш учун ишлатилган оҳак воситалари ҳақида гапириб бўлмайди.

Шу билан бирга, Каан Ирэн, топилма жойида қувурларнинг шаҳар томон йўналиши бўйича қазишмалар давом этаётганини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!