Туркияда 23 ёшли ўзбекистонлик йигит ўлдирилди. Қотиллар туркманларми? (ФОТО)

Туркияда 23 ёшли ўзбекистонлик йигит ўлдирилди. Қотиллар туркманларми? (ФОТО)

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик фуқарони ўлдириш ва ўз ватандошига оғир тан жароҳатлари етказишда гумонланиб, Туркманистоннинг икки фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Туркиянинг Демирўрен ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: DHА

Истанбулнинг Эсенюрт туманида маҳаллий аҳоли вакиллари 1 январь куни соат 22:00 лар атрофида томоғидан пичоқ билан жароҳатланган йигитни пайқаган ва тиббиёт ходимларга мурожаат қилган.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари 23 ёшли туркманистонлик Арслон исмли шахсни Сади Конук Бакиркой ўқув-илмий клиникасининг реанимация бўлимига ётқизган. Йигит уч кундан кейин ҳушига келган.

Туркманистон фуқароси Арслон Эсенюрт туманидаги Талатпаша ҳудудида жойлашган уйлардан бирида пичоқлангани, бу у ва яна 5 нафар таниши ўртасида келиб чиққан жанжал туфайли содир бўлганини айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра ўша жанжалда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Олимбойга пичоқ билан жароҳат етказилган, у воқеа жойида олган жароҳатларидан вафот этган, Арслон эса қочишга муваффақ бўлган.

Фото: DHА

«3 январь куни турк полицияси Истанбулнинг Бэйликдўз туманидаги дарё бўйида ўзбекистонлик Олимбойнинг мурдасини топди. Терговчилар у қорнидан пичоқлангани туфайли вафот этганини аниқлади», — дейилади хабарда.

Бунинг ортидан турк полицияси Туркманистоннинг икки фуқароси — 44 ёшли Барталав ва Роза исмли эр-хотинни ҳамда 35 ёшли Жамол исмли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Қамоққа олингандан сўнг гумонланувчилар Олимбойнинг ўлими ва Арслонга етказилган тан жароҳатларга алоқадор эканликларини тан олди.

Фото: ДҲА

Фото: DHА

«Гумонланувчилар воқеа содир бўлган куни Барталав Олимбойга пичоқ билан ҳужум қилганини тасдиқлади, унинг рафиқаси ва таниши эса унга ёрдам берган. Шунингдек, улар Олимбойнинг жасадини чиқинди бочкасига солиб, жиноят содир бўлган жойдан 200 метр нарида жойлашган каналга ташлаб юборганликларини ҳам тан олди. Тахминларга кўра мурда сув оқими билан Бэйликдузун туманига олиб кетилган», — дейилади хабарда.

8 январь куни ушбу ҳолат юзасидан суд иши бўлиб ўтган. Суд гумонланувчиларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!